Моуринью: “Нега Клопп, Пеп ва Лэмпардга бундай саволларни бермайсиз?”
16 июл 2020 20:25
Янгиликлар
Моуринью: “Нега Клопп, Пеп ва Лэмпардга бундай саволларни бермайсиз?”
- Стевен Бергвейн захирадаги қолиши ҳақида нима дея оласиз?
- Бу каби саволни менга бермоқдасиз, аммо Клопп, Пеп ва Лэмпардга эмас. Лэмпард Пулишични майдонга тушуради, лекин сиз Хадсон-Одои нега асосий таркибда тушганини сўрамайсиз.
Пеп эса Бернардуни захирада қолдиради, лекин нега у илк дақиқалардан Бернарду Силвани майдонга туширмаганини сўрамайсиз. Мен маълум футболчиларни ўйнатиш ҳуқуқига эга бўлмаган ягона мураббий ҳисобланаман.
Агар Бергвейн ўйин бошида тушганда, сиз нима учун Лукас Моура эмас, деб саволга тутасиз.
Сиз Нуну (“Вулверхэмптон” устози)дан нима учун Траореини захира ўриндиғида қолдирганини сўрамайсиз. Бергвейн – жамоа аъзоси, “Тоттенхэм”да ўйнайди.
Бизга яхши футболчилар керак, улар 11 нафардан кўпроқ бўлиши керак. Бизга яхши футболчилар гуруҳи зарур. Агарда буни молиявий фэйр-плейни бузмасдан амалга оширсак, бу жуда зўр бўларди”, дейди португалиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар