UZ

Сўнгги янгиликлар

00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  0 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  18 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  461 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6

Моуринью: “Декабрда “Рома”дан кетмоқчи эдим” Янгиликлар

Моуринью: “Декабрда “Рома”дан кетмоқчи эдим”

А Серия 21-тури доирасида “Эмполи” устидан қўлга киритилган ғалаба (2:0)дан кейин “Рома” устози Жозе Моуринью ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Натижадан қониқдим. Қўлимиздан келганини амалга оширмоқдамиз, аммо қилишимиз керак бўлган ишни бажаряпмиз. Қийин рақиб билан ўйинда уч очко қўлга киритдик ва буни Паоло Занеттига айтдим. “Эмполи” ҳозирда ажойиб формада, эҳтимол энг яхши ҳолатидадир ва ўйлашимча, кучли рақибга қарши баҳсда муҳим ғалабага эришдик.

Буни стадионда бўлганларнинг ҳаммаси ҳам тушунмайди, матбуотда ҳам шундайлар топилади: агар “Кремонезе”га қарши баҳсда бугунгидек жамоа чиққанида, Италия Кубогида ярим финалга йўл олган бўлардик. Бу реаллик. Қўлимиздан келганини қилмоқдамиз, жиддий ишламоқдамиз.

Декабрда кетмоқчи эдим, аммо қолишга қарор қилдим. Бу менинг ҳаётим, ҳар доим ўйин ичида. Баъзида эса “Рома”да муаммо юзага келгандек туюлиши мумкин, лекин жуда кучли жамоалар билан тенгма-тенг кетмоқдамиз”, дейди португалиялик мутахассис.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика