UZ

Сўнгги янгиликлар

21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  3 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  27 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  1 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  3 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  9 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  45

Моуринью: "Агар "Рома" "Фрозиноне" устидан ғалаба қозонмаганида, Колизей портлаб кетган бўларди" Янгиликлар

Моуринью: "Агар "Рома" "Фрозиноне" устидан ғалаба қозонмаганида, Колизей портлаб кетган бўларди"

"Рома" бош мураббийи Жозе Моуринью А Сериянинг 7-тури доирасидаги "Фрозиноне" устидан қозонилган ғалабага (2:0) муносабат билдирди.

"Футболчиларни руҳан тайёрлаш муҳим эди. Кўнгилсизлик, босим ва танқидлардан кейин бундай ўйинга бир юрак билан кириб бўлмайди. Ҳиссий мувозанатни сақлаш керак эди. Мен бу руҳиятни футболчиларимга ўтказдим. Ўйлайманки, ўша оғир дамларни бошдан кечирганим учун буни футболчиларга етказиб бера олдим. Агар биз ўйинда ғалаба қозонмаганимизда, Колизей портлаб кетган бўларди, шунинг учун мен таваккал қилиб, Дибалани туширишга мажбур бўлдим", – деди мутахассис.

Пауло Дибаланинг иккита голли узатмаси "Рома"га "Фрозиноне"ни мағлуб этишга ёрдам берди.

Жозе Моуринью шогирдлари А Серияда 8 очко билан 12-ўринга кўтарилиб олди. 

"Рома" кейинги турда 8 октябрь куни меҳмонда "Кальяри"га қарши баҳс олиб боради. Шу куни "Фрозиноне" "Верона"ни қабул қилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика