
Португалиялик мутахассис 142 та ўйиндан 100 тасида ғалаба қозониб, Англия чемпионатида янги рекорд ўрнатди.
Аввалги рекорд “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсонга тегишли. Фергюсон ушбу натижага 162 та ўйинда эришган.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью “Челси” билан 2004-2007 йиллар давомида ишлаган ва ўтган ёзда яна Лондонга қайтиб келди.