

«Кўшапалаклар»нинг ҳозирги мураббийи Марселино эса жамоа мутасаддиларидан бири Матео Алемани билан бирга истеъфога чиқарилиши мумкин. Гап шундаки, Алемани клуб раҳбарияти билан жанжаллашиб қолган.
Манбага кўра, Моуринонинг агенти Жорже Мендеш «Валенсия» президенти билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва у мижозининг номзодини унга таклиф қилгани ҳақида маълумотлар бор.
Аввалроқ, 56 ёшли мутахассис яна ўз ишига қайтишини сабрсизлик билан кутаётгани ҳақида айтганди.



