Моуриньо Рунининг Хитойга кетишига қарши эмас
23 янв 2017 11:42
Янгиликлар
Моуриньо Рунининг Хитойга кетишига қарши эмас
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Уэйн Руни фаолиятини Хитойда давом эттириши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.
Олдинроқ Хитой клуби Рунига ҳафтасига 1 млн. фунт тўлашга тайёр эканлиги эълон қилинганди.
"Танлов унинг қўлида. Хитойга кетаётганларни танқид қилишни ёмон кўраман. У ерда кўп пул тўлашади. Бу тажриба фойдали бўлиши мумкин. Ҳар бир инсон фаолияти давомида кўп маротаба танлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда у билан гаплашганим йўқ. Руни клубимиз учун ҳали фойда келтириши мумкин, аммо қарорни у қабул қилади" - дейди Моуриньо.
Фикрлар