

Олдинроқ Хитой клуби Рунига ҳафтасига 1 млн. фунт тўлашга тайёр эканлиги эълон қилинганди.
"Танлов унинг қўлида. Хитойга кетаётганларни танқид қилишни ёмон кўраман. У ерда кўп пул тўлашади. Бу тажриба фойдали бўлиши мумкин. Ҳар бир инсон фаолияти давомида кўп маротаба танлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда у билан гаплашганим йўқ. Руни клубимиз учун ҳали фойда келтириши мумкин, аммо қарорни у қабул қилади" - дейди Моуриньо.



