UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Расман: Шаҳбоз Умаров — "Тобол" футболчиси  0 19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  26 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   9 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  25 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5

Моуриньо “МЮ”ни “Порту” ва “Интер”га қиёслади Янгиликлар

Моуриньо “МЮ”ни “Порту” ва “Интер”га қиёслади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ 1/8 финалида “Севилья”га қарши баҳс олдидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтаркан, қўл остидаги таркибни Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган “Порту” (2004) ва “Интер” (2010)га қиёслади.

“Порту”да ишлаган пайтимда қўл остимда ЧЛда у қадар тажрибага эга бўлмаган таркиб жамланган эди. “Интер”да эса аксинча, тажрибали, ёши 30 дан ўтган футболчилар кўпчилик эди. Ўйлашимча, ҳозирги пайтда қўл остимдаги таркибда “Порту” ва “Интер” жамоаларига ўхшаш футболчилар жамланган. Аммо ЕЧЛда ғолибликни чорак финалдан бошлаб орзу қилиш мумкин, ҳозир эмас”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News нашри.

“Бугунги машғулотларни ноодатий тарзда бошладим.  Қоида бўйича машғулотларни енгил машғулотлар ва оддий машқлар билан бошлардик. Бу гал убу машқларни кўпроқ давом эттирдик.  Шу сабабли бугунги машғулотларда мухлислар Погба, Валенсия, Рашфорд ва Эррерани кўришди. Улар муаммолари боис бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлишганди”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика