UZ

Сўнгги янгиликлар

18:54"Челси" ва "Ливерпуль" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:28Ла Лига. "Атлетико" Мадридда "Валенсия"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 17:55ОПЛ. "Сабаҳ" "Турон" меҳмони бўлмоқда, Умаралиев илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  6 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  6 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  10 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  32 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3 12:21Тебас Хаби Алонсони қўллаб-қувватлади: "Реал" қийинчиликлардан чиқишни билади"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўйинлари ўзбек шарҳида, “Барса” ва бошқалар  0 11:24"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ  3

Моуриньо “МЮ”ни “Порту” ва “Интер”га қиёслади Янгиликлар

Моуриньо “МЮ”ни “Порту” ва “Интер”га қиёслади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ 1/8 финалида “Севилья”га қарши баҳс олдидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтаркан, қўл остидаги таркибни Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритган “Порту” (2004) ва “Интер” (2010)га қиёслади.

“Порту”да ишлаган пайтимда қўл остимда ЧЛда у қадар тажрибага эга бўлмаган таркиб жамланган эди. “Интер”да эса аксинча, тажрибали, ёши 30 дан ўтган футболчилар кўпчилик эди. Ўйлашимча, ҳозирги пайтда қўл остимдаги таркибда “Порту” ва “Интер” жамоаларига ўхшаш футболчилар жамланган. Аммо ЕЧЛда ғолибликни чорак финалдан бошлаб орзу қилиш мумкин, ҳозир эмас”, дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Manchester Evening News нашри.

“Бугунги машғулотларни ноодатий тарзда бошладим.  Қоида бўйича машғулотларни енгил машғулотлар ва оддий машқлар билан бошлардик. Бу гал убу машқларни кўпроқ давом эттирдик.  Шу сабабли бугунги машғулотларда мухлислар Погба, Валенсия, Рашфорд ва Эррерани кўришди. Улар муаммолари боис бир нечта учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлишганди”, дейди Моуриньо.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика