Моуриньо Азар янги шартнома тузишига ишонади
03 дек 2014 19:00
Янгиликлар
Моуриньо Азар янги шартнома тузишига ишонади
"Челси" устози Жозе Моуриньонинг ярим ҳимоячи Эден Азар клуб билан шартномасини узайтиришига ишончи комил.
Сўнгги ойларда Эден ўз келажагини "Челси" билан боғлаётганини маълум қилди, бироқ ПСЖнинг 23 ёшли футболчига қизиқиши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди. Лондон клуби Азар билан шартномани узайтириб бу гап-сўзларга чек қўймоқчи.
Азарнинг Лондон клуби билан келишуви 2017 йилда тугайди. Янги келишувга кўра Эден ҳафтасига 200 минг фунт маош олиши кўзда тутилган. Моуриньо томонлар бу борада келишувга эришишларига ишонмоқда.
Бу мавсумда бельгиялик футболчи АПЛда 6та гол урди.

Фикрлар