Москарделли: "Шомуродовда сифат бор, у буни ўтган мавсумда "Женоа"да кўрсатган"
05 фев 2022 12:01
Янгиликлар
Москарделли: "Шомуродовда сифат бор, у буни ўтган мавсумда "Женоа"да кўрсатган"
"Кьево" ва "Пиза" жамоалари собиқ ҳужумчиси Давиде Москарделли Il Diabolico e Il Divino билан подкастда "Рома"нинг ёш ҳужум чизиғи ҳақида гапирди.
У Тэмми Абрахам ва Николо Заньоло ҳақида илик гапларни айтди ва ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов ҳақида ҳам тўхталди.
"Шомуродов яхши бошламади, у катта мақсадлар билан ҳаракат қилиши керак.
У ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти. Аммо, Рим - бошқаларга нисбатан осон бўлмаган ўзгача жой. Аммо, унда кўрсатиш учун сифатлар бор, Элдор буни ўтган мавсумда "Женоа"да ўйнаган пайти намойиш этди.
Баъзида керак бўладиган барча нарса - қийин вазиятдан чиқиб кетиш учун катта ўйинлардаги ҳаракат ёки катта гол", - дейди Москарделли.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ўтган ёзда "Женоа"да "Рома"га 17,5 млн евро+бонуслар эвазига ўтганди. Ҳужумчи жорий мавсум 26та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 5та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Расман: Престианни дискриминацион хатти-ҳаракат сабаб "Реал"га қарши навбатдаги ўйинда иштирок этмайди
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
Элдор Шомуродов Италияда
Фикрлар