Мората АПЛга қайтиши мумкин
20 фев 2022 15:52
Янгиликлар
Мората АПЛга қайтиши мумкин
"Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган "Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората АПЛга қайтиши мумкин.
"Tuttomercatoweb" хабарига кўра, "Ювентус" футболчини сотиб олмоқчи эмас. Шу сабабли "Арсенал" футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда. Агарда жамоа келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайдиган бўлса, Моратани таркибига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Олдинроқ берилган маълумотларга қараганда Мората ёзда "Барселона"га ўтишни истамоқда. Ушбу мавсумда у "Юве" таркибида 33 ўйинда қатнашиб, 8 гол ва 6 ассист қайд этди.
Бунга қадар у 2017-2020 йиллар давомида "Челси" таркибида ўйнаб, 47 ўйинда 16 гол уришга эришганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар