Монтелла Куадрадони "Челси"га ўтаётганини тасдиқлади
31 янв 2015 01:16
Янгиликлар
Монтелла Куадрадони "Челси"га ўтаётганини тасдиқлади
"Фиорентина" бош мураббийи Винченцо Монтелла Хуан Куадрадони "Челси"га ўтаётгани ҳақида гапириб ўтди.
"Музокаралар давом этмоқда ва яқин орада трансфер амалга ошади. Куадрадонинг жамоадан кетаётгани мени ранжитмоқда. Лекин клуб тўғри қарорга келди деб ўйлайман. Ҳа, биз кучли футболчимизни қўйиб юбормоқдамиз. Лекин унинг ўрнига келаётган Мохамед Салаҳда катта потенциал кўрмоқдаман. У ҳали жуда ёш ва келажаги порлоқ футболчи. Куадрадо ва Салаҳнинг бир-бирига ўхшаш сифатлари кўп. Куадрадонинг жамоадан кетиши бу биз уун орқага ташланган қадам эмас. Футбол қонуни шунақа. Италия чемпионатининг ҳозирги ҳолати топ футболчиларни ушлаб қолишга қодир эмас", - дейди Монтелла.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар