UZ

Сўнгги янгиликлар

07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  1 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   3 07:15АПЛ. "Лутон" - "Эвертон" 1:1   0 07:10Саудия чемпионати. "Ал Таавун" - "Ал Ҳилол" 0:3   0 07:05Туркия чемпионати. "Бешикташ" - "Ризеспор" 3:2   0 07:00U23 Осиё кубоги финал. Ўзбекистон - Япония 0:1  0 04:11Улар бу кубокка иккинчи бор жуда яқин келишганди...  12 02:03Лига 1. "Ланс" Абдуқодир Ҳусановсиз ҳам ғалаба қозонди  5 01:51УЕФА Евро-2024 қайдномасини 26 нафар ўйинчигача оширди  0 01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  9 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  46 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  5 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  63 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61

Мўмин Мелиев: "Машъал" Про лигага тушиб кетганига ачиндим" Янгиликлар

Мўмин Мелиев: "Машъал" Про лигага тушиб кетганига ачиндим"

Фаолиятини катта қисмини "Машъал"да ўтказган ҳужумкор ярим ҳимоячи Мўмин Мелиев жорий мавсум бошида жамоасини ўзгартирди.

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912"га йўл олган футболчи илк даврада яхши таассурот қолдирди. Бир қатор голларга муаллифлик қилди. Бироқ жароҳатлар ўзини кўрсатишига панд берди. Хўш, мавсум бўйича олган таасуротлари қандай бўлди? Қуйида Мўмин Мелиев билан ташкил қилинган суҳбатни ўқишингиз мумкин.

- 2021 йил бошида Қўқонга кўчиб ўтдингиз. Янги саргузаштлар қандай кечди? Бошқа жамоадаги илк мавсум таасуротлари ҳақида...

- Албатта, "Қўқон-1912"га кўчиб ўтдим. Ундан аввал "Машъал" жамоасида ажойию 4 йилни ўтказдим. Клубдан жуда яхши хотиралар қолган. 2019 йил Про лигада ғолиб чиқдик, Суперлигага йўлланма олдик. 

- Гоҳида шундай футболчилар борки, янги жамоасида сермаҳсуллик кўрсатиши учун бир неча ой мослашиш талаб қилинади. Сиз эса илк турданоқ гол уришни бошлаб юбордингиз...

- Мослашишда жамоадаги футболчилар ва мураббийлар катта рол ўйнади. Қўқонда аҳил жамоа бор. Ички муҳит яхши. Барча бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр. Кўз тегмасини ҳаммаси кўнгилдагидек бўлди. Жароҳат олмаганимда янада ўзимни кўрсата олардим. 

- Сафарда "Машъал"га урган голингиз кўп муҳокамаларни келтириб чиқарди. Ўшандан кейинги ҳолатингиз қандай кўриниш олди? Қамраб олган ҳиссиётлар борасида нима дея оласиз?

- Олдимдаги инсонлар нима бўлганини билишади. Ҳар хил салбий ва нафсониятга тегадиган гапларга дуч келдим. Нима ҳам дердим, тақдиримда шу ёзилган экан. Бундан норози эмасман. 

- Қўқонда Бахтиёр Ашурматов ҳужумкор, жанговар ва агрессив жамоа туза олди. "Машъал"да эса мана шу нарсани кўрмадик. Мана шу икки жиҳатни солиштира оласизми ?

- Мураббийларни тақослаш ноўрин, деб биламан. Ҳар бир мураббий ўйинга ўзгача ёндошади. Услуби ва тактикасида фарқ бор. Менимча ортиқча изоҳга хожат йўқ. 

- 2019 йил "Машъал" Про лигада биринчи ўринни эгаллаб Суперлигага чиққанди. Ўша жамоа таркибида тўп тепгансиз. Эндиликда жамоа яна Про лигага равона бўлди. Ушбу жараён сизни бефарқ қолдирмадими?

- Собиқ жамоага бефарқ эмасман. У ерда жуда яхши футболчилар йиғилган. Барчаси ака-ука ва дўстларим. Тўғриси уларга ачиндим. Ҳаммадан ҳам ўринбосарлар жамоасига қийин бўлади. Чунки Про лигада U-21 жамоаси иштирок эта олмайди. Лекин бир томондан "Олимпик" учун хурсандман. Икки жамоага ҳам омад тилайман. 

- Мавсум якунланди. Навбатдаги режалар ҳақида ўйлашни вақти келмадимикин?

- Худога шукур олдимда 2-3 та вариантларим бор. Барчаси байрамдан кейин ҳал бўлади.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика