Модрич ва Ракитич Хорватия термасига боришмайди
28 авг 2020 01:55
Янгиликлар
Модрич ва Ракитич Хорватия термасига боришмайди
Хорватия футбол федерацияси терма жамоанинг сентябрь ойида Миллатлар лигасида мусобақасида ўйнамайдиган футболчилар номини маълум қилди.
Ярим ҳимоячилар Лука Модрич ва Иван Ракитич терма жамоа бош мураббийи Златко Далич билан келишувга кўра терма лагерига боришмайди. Шунингдек, ҳимоячи Марин Понграчич ҳам бетоблиги боис таркибга жалб этилмайди.
Уларнинг ўрнига ҳужумчи Антонио Чолак, Анте Будимир ва ҳимоячи Миле Шкорич терма жамоа йиғинига чақирув олган.
Хорватия термаси сентябрь ойида Португалия ва Франция термаси билан куч синашади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар