МЛС плей-оффининг финалчилари аниқ бўлди
03 дек 2023 17:35
Янгиликлар
МЛС плей-оффининг финалчилари аниқ бўлди
МЛСнинг ҳар бир Конференцияларида финал учрашувлари бўлиб ўтди.
Ғарбий Конференция финалида "Лос-Анжелес" рақиби "Хьюстон Динамо" дарвозасини жавобсиз икки марта ишғол қилди.
Шарқий Конференция финалида эса "Коламбус" ҳамда "Цинцинатти" жамоалари баҳс олиб борди. Асосий вақт 2:2 ҳисоби билан якунланди. Қўшимча бўлимларда 114-дақиқага келиб "Коламбус" ҳужумчиси Кристиан Рамирес ғалаба голини киритди.
Шу орқали МЛС плей-офф финалида "Лос-Анжелес" ҳамда "Коламбус" жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Бағс 9 декабрь куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар