

“Азар тўғрисида нима дейишни ҳам билмайман. У илк дақиқаларидан ёмон кўринганди. Келаси мавсум нима бўлишини кўрамиз, унда амалдаги шартнома бор.
Азарнинг ўзи ҳам иккиланмоқда, тушунаман, эҳтимол у “Вильярреал” билан ўйиндан кўра Еврони муҳимроқ ҳисоблаётгандир. Бироқ, футболчилар уларга маошни терма жамоа эмас, клуб тўлашини тушуниши керак”, дейди Миятович.



