Миятович: “Унга Евро-2020 муҳимроқдир, аммо Азар маошини термадан эмас, “Реал”дан олади”

Eldor Akmurzayev
22 май 2021, 19:50
“Реал” собиқ форварди Предраг Миятович мадридликлар вингери Эден Азар ҳақида фикр билдирди.

“Азар тўғрисида нима дейишни ҳам билмайман. У илк дақиқаларидан ёмон кўринганди. Келаси мавсум нима бўлишини кўрамиз, унда амалдаги шартнома бор.

Азарнинг ўзи ҳам иккиланмоқда, тушунаман, эҳтимол у “Вильярреал” билан ўйиндан кўра Еврони муҳимроқ ҳисоблаётгандир. Бироқ, футболчилар уларга маошни терма жамоа эмас, клуб тўлашини тушуниши керак”, дейди Миятович.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Cadena SER