UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  0 18:00ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон – Қатар (матнли трансляция)  55 17:51ЖЧ-2026 саралаши. Осиё гранди Индонезияни "савалади", Хитой сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди  2 16:42"Бавария" келгуси мавсум учун уй формасини намойиш этди  3 16:12"Арсенал" футболчисини "Крузейро"га сотди  0 15:38Шомуродовнинг устози Италия терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  4 15:09"Ал Насср" Испания терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 14:43Ислом Иномов "Бунёдкор"ни тарк этди  2 14:14Хурсандчиликдан кейинги "бўшлиқ"ни тўлдириши лозим бўлган Кападзе севимли услубига қайтадими?!  30 14:00Тариқ Салмон: "Рақибимиз ўз юртбоши кўз ўнгида мағлуб бўлишни истамайди"  6 13:43"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси жамоани тарк этди  2 13:15Бекзод Маматқулов Ўзбекистон футзал федерациясида йиғилиш ўтказди. Унда Элибоев, Свиридов, Раҳматов ва бошқалар қатнашди  1 12:49Қамчибек Ташиев ЎФА раҳбариятини Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧга чиққани билан табриклади  5 12:27Мешал Баршам: "Ўзбекистон ҳурматга сазовор жамоа"  7 12:00Тариқ Салмон: "Биз Эрон ва Ўзбекистонни мағлуб этган ягона жамоамиз. Рақиб ҳамон мундиал йўлланмасини нишонламоқда"  22

"Мистер Икс", терма жамоа ва U-23 Осиё кубоги ҳақида" - Азамат Абдураимов Янгиликлар

"Мистер Икс", терма жамоа ва U-23 Осиё кубоги ҳақида" - Азамат Абдураимов

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Шри-Ланкага қарши учрашувидан сўнг турли фикр ва мулоҳазалар янграмоқда.

Кеча тажрибали мураббий Дилшод Нуралиев мутахассис сифатида ўйин ҳақидаги таассуротлари билан бўлишган бўлса, бугун яна бир мураббий Азамат Абдураимовга юзландик.

- Ўзбекистон Шри Ланка учрашувини кўрдингизми? Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Ҳа, терма жамоамизнинг Намангандаги ўйинини кўрдим. Барчамиз яъни мухлислар, мутахассислар анчадан бери жамоамиз иштирокидаги учрашувларини кузатмаган эдик. Футболчиларимиз томонидан амалга оширилган турли комбинациялар, голларни кўриб завқландик. Мухлислар стадионда трибуналарни тўлдириб ажойиб қўллаб-қувватлашди, деб ўйлайман. Мен ўз вақтида "Навбаҳор"да ўйнаганман, бу ерда футболни қанчалик севишларини биламан. Ўйин икки томонлама таассурот қолдирди. Бир томондан 3:0 ҳисобидаги ғалаба. Бошқа томондан ўйиндан ҳам, натижадан ҳам қониқиш ҳосил қилмадим. Шри-Ланка каби кучсиз рақиб билан ўйин сифати ва кўрсаткичи анча яхши бўлиши керак эди. Бундай жамоаларни икки карра кўпроқ ҳисоб билан ютиш керак. Ўн йил олдин биз Осиёда етакчилар қаторида эдик. Аммо Қатардаги Жаҳон чемпионати саралашида Абрамовнинг жамоаси муваффақиятсизликка учрагач кучли ўнталикдан ҳам ортда қолганимиз рост.Янги мураббийнинг фаолияти ҳозирча ҳозирча иш бермаяпти. Лекин Катанец тажрибали, европача менталитетга эга, ўз қараши ва тактикасига эга мураббий. У терма жамоа билан биринчи кун ишлаётгани йўқ. У футболчилар, чемпионатимиз билан атрофлича танишишга улгурди. ЎФА ва футбол жамоатчилиги томонидан ҳеч қандай босим бўлмади, дея оламан. Терма жамоага ҳужумкор футболни сингдиришига умид қиламан. Мураббийга ўзини кўрсатиши, жамоа шакллантириши учун вақт ва имконият бериш кераклигини доим айтиб келганман. Шри-Ланка билан ўйин футболчиларимизнинг барча имкониятларини очиб берди дейиш қийин.

- U-23 терма жамоамиз Ироқни юта оладими?

- Мазкур ёш тоифасидаги Осиё чемпионати ўйинларини диққат билан кузатиб боряпман. Жамоамиз Ироқ термасини мағлуб этиши шарт. Таркиб ва гуруҳ босқичидаги ўйинлари бўйича ироқликлардан юқоридамиз. Айтишим керакки, чорак финалда рақиб борасида омадимиз келди. Жанубий Корея ва Япония ўртасидаги учрашув финал мақомига муносибдир. Шу ўринда Тимур Кападзе бошчилигидаги мураббийлар штабининг меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Жамоа ҳужумкор услубга йўналтирилган, энг яхши ёш иқтидорларимиз жалб қилинган, ўзига ҳос услубга ва етакчиларига эга. Албатта бунинг учун ўтган йили олимпия терма жамоасини тузган ЎФА ва МОҚга ҳам раҳмат айтиб ўтиш даркор. Бу тўғри қарор эди. Бироқ бундан буён бўшашимиз керак эмас. Мен ўз тажрибамдан айтаман, кучли рақиб билан доим максимум ўйнаш мумкин. Бироқ кучсиз рақиблар билан учрашувларда ўзига ҳос шавқатсиз совғалар учраб туради. Ғалаба бизда, деб айта олмайман. Бу руҳият. Кападзе ўйин учун тўғри тактик режани танлаши ва футболчиларни руҳий томондан тайёрлаши талаб қилинади. Жамоамиз финалда ўйнаши керак, деб ҳисоблайман.

- Championat.asia сайтидаги машҳур "Мистер Икс" сизми?

- Йўқ. Мен "Мистер Икс" эмасман. Нимадир айтадиган бўлсам, ниқоб киймайман. Юзимни беркитмайман. Чунки футболда ўз номимга эгаман. Мен уни йиллар давомида орттирганман.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди






Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика