UZ

Сўнгги янгиликлар

23:56Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"  1 23:00"Ал Насср" - "Истиқлол"  14 22:49"Манчестер Сити" "Реал" футболчисига қизиқиш билдирмоқда  2 21:54Озарбайжон. "Сумқайит" йирик ғалабага эришди, Абдихолиқов ва Жалолиддинов учрашувда иштирок этишди  0 21:29"Олтин тўп" учун асосий даъвогар ким?  15 20:48Ар-Риёдга етиб келган "Пахтакор" делегацияси "Реал" яшаган меҳмонхонага жойлашди  18 20:32Россия терма жамоаси Гренадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади — манба  11 20:08Левандовски "Барселона"нинг умумий гуруҳига қайтди  0 19:45U21 биринчилиги. "Шўртан"дан суперкамбэк, "Насаф" сўнгги дақиқада ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 19:20"Ливерпуль" Adidas билан шартнома имзолади  1 18:56"Барселона" Бразилия терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  1 18:27Рой Кин: "Илгари дурангдан сўнг "Манчестер Юнайтед"га нисбатан ҳуштакбозлик қилишарди, энди эса олқишлашмоқда"  6 17:59"Барселона" футболчиси шартномани узайтириш бўйича музокараларни тўхтатди  3 17:33"Куртуа Бельгия терма жамоасига қайтиш-қайтмаслик масаласини ўзи ҳал қилиши ғалати"  13 17:06"Арсенал" мухлислари учун хушхабар! Артета Сака жароҳатдан қайтаётганини эълон қилди  2

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти Янгиликлар

Мисрни Златко Даличнинг маоши ўйлантиряпти

Хабарингиз бор, ЖЧ-2018да Миср терма жамоаси кўнгилдагидек иштирок эта олмади.

"А" гуруҳида кураш олиб борган жамоа ҳар учала ўйинда Уругвай, Россия ва Саудия Арабистонига мағлуб бўлди. Шундан сўнг Миср футбол федерацияси терма жамоа устози Эктор Куперни ишдан бўшатди.

Эндиликда мисрлар янги мураббий ҳақида бош қотирмоқда ва асосий номзод сифатида Хорватияни финалга олиб чиққан Златко Далич қараляпти. Лекин бу ерда битта муаммо бор, яъни Далич сўраётган йиллик маош. Қолаверса, Далич Хорватияда қолиб ўз ишини давом эттириши ҳам мумкин.

Arab News сайтининг ёзишича, Миср чиндан ҳам хорватиялик мураббийга таклиф билан чиққан. Чунки Хорватия мундиалда жуда яхши ўйин кўрсатди. Натижада бош мураббийга бўлган талаб ҳам ортди. Фақат муаммо шундаки, Далич янги иш жойи қаер бўлмасин, Эронми, Мисрми ёки бошқа жамоами йиллик маоши 5 миллион доллар бўлишини хоҳлаяпти.

Миср эса бундай катта суммани тўлашга тайёр эмас. Миср ФФ вакилининг айтишича, федерация Эктор Куперга йилига 1,75 миллион доллар тўлаб келган. Бунинг натижасида аргентиналик мутахассис Африка жамоалари орасида энг кўп маош оладиган мураббийга айланган. Лекин Миср олдида бошқа вариантлар ҳам йўқ эмас. Сентябрда Африка Миллатлар Кубогининг саралаш баҳслари бошланади ва унгача федерация терма жамоага янги мураббийни тайинлаши лозим.

Шу боис мисрликлар ОАВ орқали тўртта номзодни келтириб ўтишди. Булар - Хавьер Агирре, Воҳид Халилходжич, Кике Санчес Флорес ва Хорхе Луис Пинто. Аммо айнан кимнинг бош мураббий бўлиши ҳозирча аниқ эмас.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика