UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Расман: Маҳмуд Маҳаммаджонов мавсумнинг иккинчи қисмини "Динамо"да ўтказади  0 20:25Расман: Аббосбек Файзуллаев - "Истанбул Башакшехир" футболчиси!  5 20:06Ўртоқлик ўйни. "Ливерпуль" японларни мағлуб этди  1 19:55Футзал. ОКМК икки нафар бразилиялик футзалчилар билан шартнома имзолади  0 19:25Илк ўйинида уйига йиғлаб кетган, 15 ёшида терма жамоада дебют қилган ҳамда самолётда шуғулланган "Нефтчи" ҳужумчиси Сильванус Нимели билан яқиндан танишамиз  8 19:01"Неом" "Монако" футболчисини харид қилмоқчи  0 18:38Расмий хабар: Шоҳрух Гадоев иккинчи даврани "Қўқон-1912"да ўтказади  0 18:09Расмий хабар: "Насаф" Нигерия терма жамоаси собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олди  2 17:30Расман: "Қўқон-1912" 4 нафар футболчи билан хайрлашди  0 17:09Расман: "Сурхон" собиқ футболчиси "Қизилқум" билан шартнома имзолади  0 16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  4 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  32 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0

Миржалол Қосимов: "Иорданиядан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Иорданиядан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз"

Иордания – Ўзбекистон учрашувидан олдин бўлиб ўтган матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ва Темур Кападзе иштирок этишди.
«Биз ўйинга яхши тайёрландик. Биринчи ўйин Иорданияда бўлиб ўтиши кейинги босқчига чиқиш имкониятларимизни оширади, умид қиламанки Тошкентдаги ўйинда керакли натижага эриша оламиз. Барчанинг кайфияти яхши, ўйинга тайёрмиз. Иорданиядан ғалаба билан қайтишга ҳаракат қиламиз", - дейди Қосимов the-afc.com сайтига.

"Ўйинга бир кун қолганида етиб келганимиз муаммо эмас. Хориж клубларида тўп тепаётган футболчилар икки кун олдин сафимизга қўшилишди, шу сабабли ўйинга озгина қолганида келишга мажбур бўлдик.

"Иордания узоқ вақтдан буён ўз майдонида мағлуб бўлмаётганини биламиз, аммо ҳеч нарса абадий эмас. Умид қиламанки айнан биз бунга чек қўя оламиз".

"2005 йил плей-оффда Баҳрайн тўсиғидан ўта олмагандик. Аммо бу сафар Иорданиядан ўтиш учун бор кучимизни ишга соламиз, кейинги босқичга чиқиш учун истак жуда кучли.   Уйда ўйнаймизми ёки сафарда буни унчалик фарқи йўқ, биз ғалаба учун ўйнаймиз", - деб қўшимча қилади 42 ёшли мураббий.

"Ўйинга бир кун қолганида Иорданияга келганимиз муаммо эмас. Бундан олдин ҳам муҳим ўйинларга бир кун қолганида борганмиз. Иорданияга қарши кўп бор ўйнаганмиз, рақибни жуда яхши биламиз. Эртага ғалаба қозониш учун боримизни берамиз ", - дейди Темур Кападзе.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика