UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  0 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  5 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  31 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  6 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  2 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  4 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  19 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2

Миржалол Қосимов: "Гуруҳдаги барча жамоалар кучли" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Гуруҳдаги барча жамоалар кучли"

Осиё Кубоги-2015 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ва КХДР учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ва терма жамоада ўйнаш бўйича рекордчи Тимур Кападзе журналистлар билан учрашишди.

- Биринчи навбатда Австралиядаги мусобақадан нималарни кутаяпсиз?
Миржалол Қосимов:
- Аввало барчани шундай байрам билан табриклайман. Осиё Кубоги жуда ҳам нуфузли турнир. Барча жамоаларга омад тилайман. Гуруҳдаги барча жамоалар кучли. Бу ерда яхши футбол намойиш этишга уринамиз.

Темур Кападзе: - Олдимизга катта мақсадлар қўйилган. Осиё Кубогида кўп бор иштирок этганмиз. Қандайдир соврин ютиш вақти келди. Эртага илк ўйин барчаси бизга яхши бошланишига умид қиламан. 

Хитойлик журанлист: Охирги ҳафтада Ўзбекистон терма жамоаси икки бор машғулотларни бекор қилинди. Бунинг сабаби нима? Гуруҳда қандай натижага эришишни истайсизлар?
Миржалол Қосимов: - Австралияда машғулотни қолдирмадик, барчаси режадагидек кетмоқда. Фақат унинг вақтини ўзгартирдик холос. Осиё Кубогига яхши тайёрландик, ундан кўнглим тўлди.

Иккинчи саволга келсак гуруҳда биринчи ўринни олиш ва чиройли футбол намойиш этиш учун ҳаракат қиламиз.

- КХДРга қарши ўйиндан олдин нималарни кутаяпсиз?
- Албатта доим мусобақанинг дастлабки учрашуви оғир ўтади. Биз ғалаба учун интиламиз. Шунда гуруҳдан чиқиш имкониятимиз ошади. Насиб қилса омад биз томонда бўлади.

- Ўзбекистон Осиё Кубогида қайси босқичга қадар бормоқчи?
Тимур Кападзе:
- Мусобақада кучли жамоалар кўп. Лекин бизнинг дастлабки вазифамиз гуруҳдан чиқиш.

- КХДРга қарши тайёргарлик кўриш қийин бўлмадими?
Қосимов:
- Албатта осон бўлгани йўқ. Лекин биз рақибни анча ўргандик. Бу жамоа анчадан буён бир хил тактика 4-4-2 да ўйнайди. Ҳимояда жуда тартибли ҳаракат қилади. Эртага жамоам ижобий натижага эришиш учун барча ишни қилади. Юзага келган имкониятлардан унумли фойдаланишимиз керак. КХДР ёшлари Мьянмада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳам яхши ўйнаганди. Улар қарши ҳужумда яхши ҳаракат қила олишади.

- Ўзбекистон 2014 йилги Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин келганди. Бироқ бу амалга ошмай қолганди. Осиё Кубогида бу сизлар учун қўшимча стимул бўладими?
Қосимов:
- Албатта, ЖЧга чиқа олмаганимиз анчагина алам қилганди. Лекин ҳаёт тўхтаб қолмайди. Биз Австралияда максимум куч билан ҳаракат қиламиз.

- Ўзбекистоннинг иқлимини ҳисобга олиб мусобақани Австралияда ўтказилишига қандай қарайсиз?
Қосимов:
- Айнан ҳозир Австралиянинг иқлими Ўзбекистоннинг иқлимига ўхшашиб кетади. Шу боис бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак.

- Ўзбекистон 2011 йилги қитъа чемпионатида ярим финалга қадар борганди. Ўша жамоа ҳозирги жамоадан кучлимиди?

Қосимов: - 4 йил жуда катта вақт. Қатардаги мусобақа тарихга айланди. Ҳозир таркибимизда бир қатор ёшлар бор. Тажрибали футболчилар ёшларга ёрдам бериб боришади.

- Сервер Жепаров ушбу мусобақада иштирок этади. У ҳақидаги фикрларингиз?

- Жепаров бежизга Осиёда икки марта энг яхши бўлмаган. У жамоада етакчи, қолганларни ўзининг ортидан эргаштира олади. Сервернинг тажрибаси бизга ас қотади.

- Австралиядаги Осиё Кубогининг ташкилотчилиги борасида фикрларингиз қандай?

- Бизни жуда яхши кутиб олишди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Фақатгина Ўзбекистондан Австралияга бўлган масофанинг узоқлигини ҳисобга олмаса барчаси жойида.


Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика