UZ

Сўнгги янгиликлар

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  2 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  13 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз"

Янги йил табрикларининг кети узилмаяпти.
Миржалол Қосимов (Ўзбекистон терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби бош мураббийи): "Аввало, остонада эшик қоқиб турган янги 2014 йил билан барча юртдошларимизни, футболга беэътибор бўлмаган инсонларни, миллионлар ўйинига ошно мухлисларни "Бунёдкор" жамоаси ва шахсан ўз номимдан чин қалбимдан муборакбод этаман. Ҳурматли Юртбошимиз 2014 йилни эзгу ниятлар билан "Соғлом бола йили" деб эълон қилдилар. Илоҳим, фарзландларимиз, ёшларимиз соғ бўлишсин. Зеро, Ўзбекистон келажаги айнан шу ёшлар қўлида. Тўғри, миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2014 финал босқичига чиқа олмагани кўнгилларни ҳира қилди. Аммо, ишонинг, биз имкон қадар юртдошларимизни хушнуд этишга ҳаракат қилгандик. Яратганнинг айтгани бўлар экан. Омад ҳам бизга кулиб боқмади. Ҳар бир футболчи, мураббийлар штаби аъзолари тегишли хулосаларни чиқариб олди. Ҳукуматимиз ва федерация раҳбарияти менга яна ишонч билдирган экан, буни оқлашга астойдил интиламан. Ўз ўрнида ЎФФ "Терма жамоалар маркази" миллий терма жамоамиз учун керакли шароитларни яратиб беришини хоҳлардим. Зеро, муҳим ўйинлар олдидан ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларининг роли ва фойдаси беқиёс. Бош мураббийга бошқа ҳеч нарса керак эмас. Шу ФИФА кунларида ўртоқлик ўйинларини ташкил этиб беришса кифоя. Биз Осиё Кубоги-2015да ўз айбимизни ювишга ҳаракат қиламиз. Яна бир бор кириб келаётган Янги 2014 йилингиз муборак бўлсин, азиз юртдошлар!"
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика