UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим” Янгиликлар

Миркомил Локаев: “Динамо” Про-лигада ўйнаганида ҳам жамоада қолар эдим”

Самарқанднинг “Динамо” клуби гарчи мавсум бошида ПРО-лигага тайёргарлик кўрган бўлсада, бир оз муддатдан сўнг Суперлигага қайтди.

Ҳозирги кунда эса гранд жамоаларга қарши ҳам ишончли ўйин кўрсатаётган бу клуб турнир жадвалида 7-поғонани банд этиб турибди.Бугун биз “Динамо” ҳимоячси, ўзининг супер голлари билан жамоада “қутқарувчи” вазифасини бажараётган Миркомил Локаев билан суҳбат қилишга қарор қилдик.

- Миркомил футболга қандай кириб келгансиз ва биринчи мураббийингиз ким бўлган?
- Футболга кириб келишимга дадам ва акам сабабчи бўлган. Улар орқали футболга қизиқишим ортган. Кейин улар мени Самарқанд Олимпия захиралари коллежига олиб келган. Биринчи мураббийим Қахрамон Маматқулов, сўнгра Марат Аҳмедов қўл остида ўйнаганман. Уларга ўз миннатдорлигимни изҳор қиламан. Футболчи бўлишимга уларнинг ҳиссаси беқиёс.



- “Динамо"даги фаолиятингиз ҳақида айтиб берсангиз. Биламизки, мавсум бошида сизга Суперлиганинг бошқа жамоаларидан ҳам таклифлар бўлган лекин сиз клубда қолдингиз...
- Болалигимдан “Динамо”да тўп тепишни орзу қилганман. Ёшдикда дўстларим билан “Динамо” стадионига бориб ўйинларни томоша қилардик ва ушанда “мен ҳам бир кун шу майдонда тўп тепаман” деб ният қилган эдим. Яратганга шукрки, 2013 йилдан буён “Динамо”да фаолият олиб бораман. 2014 йилда Олий лигада “Металлург”га қарши баҳсда дебют қилдим.
Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бир қатор таклифларни олдим. “Динамо” билан йил бошида Про-лига баҳсларига тайёргарлик кўрган эдик кейин эса вазият ўзгарди ва биз Суперлигага қайтдик. Шуни ишонч билан айта оламанки, агарда “Динамо” Про-лигада иштирокини давом эттирганида ҳам барибир ўз жамоамда қолар эдим.

- Миркомил, ўз голларингиз билан бир неча марта жамоага ёрдам бериб келмоқдасиз. Ўйин тақдирини ҳал қилувчи голларни урганингиз учун мухлислар сизни “қутқарувчи” деб аташмоқда.
- Ҳар бир баҳсга фақат ғалаба учун чиқамиз. Учрашувнинг сўнггига қадар ғалаба учун курашамиз. Муҳим голларни киритганимдан хурсандман. Жамоамиз мураббийи Даврон Файзиевнинг кўрсатмаларни тўғри бажаришга ҳаракат қиламиз. Умуман айганда жамоада ички муҳит аъло даражада. Биз майдонда бир оила бўлиб, жамоавий ўйин ҳисобига чиройли ва мухлисларбоб футбол намойиш этишга ҳаракат қилаяпмиз.



- Ўтган турда жамоангиз сафарда “Андижон”га қарши баҳс олиб борди ва жанговор дуранг қайд этди. Ушбу турда эса ўз майдонингизда АГМК билан ўйнайсизлар. Бўлажак баҳс олдидан қандай фикрдасиз?
- “Андижон”га биз ғалаба учун борган эдик. Таркибда бир қатор йўқотишлар ва ўз хатоларимиз эвазига дуранг қайд этдик. Ўйин жуда қизиқарли бўлди ва биз сўнгги дақиқаларгача курашдик. Водийда ўтадиган баҳслар ҳар доим оғир кечган. Зеро Суперлигада осон ўйиннинг ўзи йўқ.
Айни кунларда мураббийимиз Даврон Файзиев бошчилигида АГМК га қарши тайёргарлик кўрмоқдамиз. Ўйлайманки, ушбу баҳс жуда қизиқ бўлади. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун муҳим. Биз эса уларга жавобан ғалаба тақдим қилишга ҳаракат қиламиз.

- Қайси чет эл клуби мухлисисиз? Қайси футболчиларнинг ўйини сизга ёқади?
- Мен “Барселона” ва “Арсенал” жамоалари мухлисиман. Даниэль Карвахаль ва Дани Алвешларнинг ўйинлари менга ёқади. Уларнинг майдондаги ҳаракатидан ўзимга ниманидир олишга, ўрганишга ҳаракат қиламан.

- Миркомил Локаевнинг орзуси қандай?
- Ҳар бир футболчи сингари аввало ўз юртимнинг шарафини халқаро майдонларда ҳимоя қилиш ва Европа клубларида тўп тепиш.


Дилдора Холбоева суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика