UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  1 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  8 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  6 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  2 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  14 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4

Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа" Янгиликлар

Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"

Про лига 14-туридан ўрин олган "Локомотив" – "Олимпик-MobiUz" баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Мирко Еличич матбуот анжуманида қатнашди.

"Ўйин қийин кечишини билардик. "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа. Бу ўзбек футболи учун фойдали", – деди Еличич.

- Диёржон Туроповнинг четлатилиши билан боғлиқ вазият ҳақида нима дея оласиз?

- Бу ҳақда гапириш қийин. Ҳар доим интизомли бўлиш керак. Буни ўйиндан олдин ҳам таъкидлагандик. Биз ҳакамнинг қарорига қарши боролмаймиз. Улар жараёнда ҳаммасидан бохабар бўлиб туришади. 

- Иккинчи бўлимда вазиятлар жуда кам эди. Бу четлатиш туфайлими ёки бошқа сабаби борми?

- Бир киши кам бўлиб қолганингизда, ҳаммаси ўзгариб кетади. Режалар ўзгаради. Бунда жисмоний ҳолатни инобатга олиш муҳим. Тўғри қарорлар қабул қилиш ҳам талаб этилади. Вазиятни ўрганиб чиқамиз ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- "Локомотив" кейинги турда "Арал"га қарши ўйнайди. Улар ҳозир 1-ўринда. Ўйин қандай кечади деб ўйлайсиз?

- Ҳар бир ўйин оғир ўтади. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. Ҳар бир жамоада ўз услуби бор. Ҳаммада мақсад ва вазифалар мавжуд. "Арал" билан жисмоний кучга таянган, яхши ўйин бўлади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика