UZ

Сўнгги янгиликлар

15:19АПЛда "Олтин қўлқоп" кимга насиб этиши маълум бўлди  0 14:43"Бавария" Эрик тен Хаг номзодини кўриб чиқяпти  5 14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  12 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  2 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  13 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   24 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  5 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  24 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  1

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ўзбекистонда футбол ўйнаш учун таниш мураббийингиз бўлиши керак"

“Қизилқум” клубидаги фаолияти билан танилган ярим ҳимоячи Миржалол Қосимов яна легионерга айланди.

Футболчи Ҳиндистон чемпионати иштирокчиси “Нерока” клуби билан шартнома имзолади. Янги жамоага тез мослашиб кетган кўринади, чемпионатда гол уришга ҳам муваффақ бўлди. Хўш, Қосимов янги жамоага қай тариқа бориб қўшилди, қуйида унинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Миржалол, янги жамоага бориб қўшилишингиз қай тариқа амалга ошди?

- Ҳаммаси жуда оддий. Бу ерда дўстим Сардор Жаҳонов ўйнамоқда. Айнан унинг жамоага таклиф қилди. Қолаверса, агент ҳам клуб ўзаро гаплашиб, ушбу трансферни амалга ошишига ёрдам берди. Шу тариқа, мен “Нерока” аъзосига айландим.

- Жамоа билан қанча муддатли шартнома имзоладингиз?

- Ҳозирча жамоа билан бир йиллик шартнома имзоладим. Яхши бўлса, келишув муддатини узайтиришим мумкин. 

- Янги жамоангиз сизни қай тариқа кутиб олди?

- Ҳаммаси жуда яхши. Клуб ва футболчилар ҳам мени яхши кайфиятда кутиб олди. Бир оиладек бўлиб кетдик. 

- Клубда шароитлар яхшими? “Нерока”нинг академияси борми?

- Ҳа, албатта. Клубда барча шароитлар яратилган. Ҳаммаси менга тўлақонли қониқтирмоқда. Шунингдек, жамоанинг академияси ҳам бор. Ҳар томонлама профессионал дейиш мумкин. 

- Чемпионат савиясига муносабатингиз қандай?

- Савия ҳақида гапирсам, Ҳиндистонда ҳам футболга катта эътибор қаратмоқда. Стадионларга мухлислар ташрифи яхши. Футболни жуда яхши кўришади. Асосийси, ўсиш бор.

- “Қизилқум”даги фаолиятингиздан кейин сизни бирорта Суперлига клубида учратганимиз йўқ. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Сабаби оддий. Ҳозирда ўзингизни таниш мураббийингиз бўлмаса, Ўзбекистонда футбол ўйнаш қийин. Менда ҳозирда бундай танишларим йўқ. Шу сабаб “Қизилқум”да бир муддат захирада қолиб кетдим.

- “Арал Самали”да эса қисқа муддат ўйнадингиз. У ердаги фаолиятингиз ҳақида нималарни айта оласиз?

- Тўғриси, у ердаги фаолиятимни яхши ёки ёмон дея олмайман. Лекин жамоанинг савияси паст эди. Шу сабабли клубни барвақт тарк этгандим.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика