UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Байер" "Ал Қодисия" ярим ҳимоячисини 25 млн еврога сотиб олди  0 19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  3 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  29 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  23 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод Янгиликлар

Миржалол Қосимов Олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга номзод

Куни кеча ЎФФ вакиллари ва олий лиганинг айрим мураббийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган.

Унда ЎФФ вакиллари лига мураббийларидан терма жамоага номзод футболчилар борасида суҳбат олиб борганлар. Ҳар бир мураббий легионерларни қўшиб ўз таркибларини тақдим этишлари керак бўлган.

Айни пайтда терма жамоамизга хориждан мураббий изланмоқда. Катта эҳтимол билан у топилган ва шартнома борасида музокара кетаётган бўлиши керак.

Энг сўнгги маълумотларга кўра Миржалол Қосимовга олимпия терма жамоаси топширилиши мумкин. "Бунёдкор" эса олимпия терма жамоасининг базаси сифатида шакллантирилади.

Токио-2020да Олимпия терма жамоасининг иштирок этишини таъминлаш йўлида ПФЛга 2018 йилги мавсумда ҳар бир олий лига жамоаси сафида 1997 йилда таваллуд топган футболчи (21 ёш) тушиши шарт қилиб қўйилиши ҳакида таклифлар берилаяпти. Мазкур таклифни сайтимиз ҳам бир неча маротаба мақола кўринишида бериб борган.

Шунингдек, куни кеча Чиғатой ўқув йиғин машғулотлари базасида фаолият юритган гуруҳ аъзолари ўз вазифасидан озод этилган. Чиғатой базаси ҳам янгидан реконструкция қилиниш учун ёпилиш эҳтимоли мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, узоқ танаффусдан сўнг 2008 йил Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини Осиё чемпионатида муваффақиятли тўп тепиши ва финал йўлланмасини қўлга киритишида, 18-19 ёшли футболчиларни "Шайхонтохур" клуби сафида биринчи лигада иштирок этгани фойда берган эди.


Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика