UZ

Сўнгги янгиликлар

04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  1 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  1 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  0 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  19 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  2 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  10 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1

Миржалол Қосимов: "Майдонда кескин кураш кечгани учун карточкалар кўпайиб кетди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Майдонда кескин кураш кечгани учун карточкалар кўпайиб кетди"

Бугун Ўзбекистон кубоги ярим финал жавоб учрашуви доирасида "Динамо" - "Бунёдкор" (0:2) ўйини бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида тошкентликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

- Финалга чиқишни жуда ҳам истаган эдик. Ўйлаган ва кўзлаган мақсадимизга етишганимиз албатта хурсанд қилади. Ўйин ҳар иккала жамоа учун жуда муҳим эди. Майдонда кескин кураш кечди ва шу боисдан карточкалар кўпайиб кетди. Бош мақсад сари яна бир қадам одимладик.

"Динамо" бир киши кам бўлиб қолишига қарамасдан муносиб қаршилик кўрсатди.

Финалда ким бизга кўпроқ ноқулайлик тўғдириши мумкин? Тўғриси, мен ҳозир "Металлург" билан ўйин ҳақида бош қотиришни бошладим.

Жамоа ҳисобда олдинга чиқиб олганидан кейин ўйинни бўшаштириб юбораётгани бизнинг энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланмоқда. Айнан шу устида иш олиб борилмоқда. Бу нарса бизга Навоийда панд берганди. Бу камчилик бугун кўп ҳам кўзга ташланмади. Шу муаммони бартараф этиш бўйича иш олиб боряпмиз.


Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика