UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

Миржалол Қосимов: "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўлишга қодир" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўлишга қодир"

Ўзбекистон Кубоги доирасида АГМК - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Кубок баҳси чемпионат ўйинлари билан фарқ қилади. Бунда кутилмаган ҳолатлар ҳам бўлиши мумкин. Ўтган йили "Машъал" билан баҳсда ҳам жуда қийин бўлганди. Ҳақиқатдан ҳам, "Машъал" Суперлигада рақобатбардош жамоа бўла олади. Бизда ҳам "Машъал" каби академия бўлиши керак. Негаки, академиялари бор клублар "синиб" қолишмайди. Ёш футболчилар йиллар давомида клубнинг тактикасига тезда тушиб олишади. Ўйлайманки, Олмалиқда ҳам шундай академия барпо қилинади ва бу футболга ҳам яхши таъсир ўтказади. Бугун эса қўшимча таймлардаги ўйин мухлисларга ёқди деб ўйлайман.

Юқорида таъкидлаганимдек, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Машъал", "Насаф" каби академиялари бор жамоаларда футболчилардан муаммолар бўлмайди.

Жасур Умаров, Фарҳод Имомов, Камрон Саидазимов каби футболчиларга имконият беряпмиз. Ўйнашсин, уларнинг ўрнига майдонда ўйнаб бермаймиз. Уларга имконият беряпмиз. Шундай ўйинларда улар ўзларини кўрсатиб, ўсишлари, ривожланишлари керак.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика