Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот"
01 ноя 2023 21:17
Янгиликлар
Миржалол Қосимов "Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот"
- Яхши ўйин бўлди. Бугун икки жамоа ҳам ғалаба учун курашди. Муҳими ғалаба қозондик ва керакли уч очкони қўлга киритдик. "Турон" бугун яхши ўйин намойиш этди.
- Олдинда "Сепахон"га қарши меҳмондаги ўйин кутиб турибди. Жароҳатланган футболчилар сафардаги учрашувга боришадими?
- Жароҳатидан фориғ бўлмаган футболчилар даволаниши керак. Жамоага ёрдам бера оладиган футболчилар сафарга йўл олишади. Ҳозирги кунда ёшларни ҳам таркибга жалб этяпмиз. Жароҳатларнинг кўплиги – чемпионатдаги рақобатнинг кучлилигига исбот. Ушбу муаммолардан тўғри хулоса чиқарамиз.
- Ўзбекистон кубоги финалига чиққани сабаб ОКМК кейинги мавсум Осиё чемпионлар лигасига чиқиш имкониятини сақлаб турибди. Финалга қандай тайёргарлик кўриляпти?
- Олдиндан бир нима демайман. Эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди. Кейинги учрашувимиз "Сепахон"га қарши ва Эрондаги учрашувни яхши ўтказиб олишимиз керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар