UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  19 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  4 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  1 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Миржалол Қосимов: "Доим ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатамиз, шу сабаб биз билан ўйнаш жуда ҳам осон" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Доим ҳужумкор ва очиқ ўйин кўрсатамиз, шу сабаб биз билан ўйнаш жуда ҳам осон"

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тур доирасидаги ОКМК — "Динамо" (3:1) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида қатнашди.

"Муҳими керакли натижага эришдик. Карленовичнинг услубини биламан, қолаверса "Динамо" иккита ўйинда очко тўпламаганди. 

Бугун майдонда бир-бирига мос иккита жамоа ҳаракат қилди ва мазмунли ўйин бўлди. Ўйин 2:1 бўлиб турган пайти Жавоҳир жамоани қутқарди ва биз ундан кейин учинчи тўпни киритдик. Бу футбол", — дея сўз бошлади Қосимов.


— ОКМК биринчи бўлимни яхши ўтказди, иккинчи бўлимда эса ташаббусни рақибга топшириб қўйди. Ҳимояга қайтиш кўрсатмангизмиди ёки "Динамо" шунчалик қўшдими?

— Кичик хатолар, аниқроғи тўп узатмаларидаги хатолар сабаб устунликни "Динамо"га бериб қўйдик. Бундай кўрсатма берилмаган. Биз доим ҳужумкор ва очиқ футбол кўрсатишга ҳаракат қиламиз ва шу сабаб биз билан ўйнаш жуда осон.

— Бугун захирадан ёшларни туширдингиз ва улар ёмон ўйин кўрсатишмади. Уларни кейинги ўйинда асосий таркибда кўришимиз мумкинми?

— Бизда иқтидорли ёшлар бор. Барчаси ўзларининг қўлида ва улар жуда кўп ишлашлари керак. Ўзлари, оилалари учун ҳаракат қилишлари керак. Умуман олганда, 16 ёшда ҳам 50 ёшда ҳам ҳаракати яхши бўлса нега энди ўйнамаслиги керак? Ўринбосарлар ўйинларини кузатяпмиз, агар яхши ўйнашса ҳар бирларига имконият берилади.

— 3-турдан сўнг чемпионат ҳақидаги фикрингиз қандай?

— Ҳали нимадир дейишга эрта. Йил сўнггига қадар шундай курашларни кўрсак керак. Жамоалар бир-бирига тенг кўринмоқда, аниқроғи пешқадам ва аутсайдер йўқдек.



Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика