Миржалол Қосимов: "Чемпионатнинг дастлабки икки турини уйда ўтказиш яхши"
03 фев 2018 16:48
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Чемпионатнинг дастлабки икки турини уйда ўтказиш яхши"
2018 йилги Суперлига баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилгач "Бунёдкор" устози ўз фикрларини билдирди.
"Қуръа ташлаш маросими чиройли ўтди. Рақибларимиз маълум бўлди. Қувонарлиси, дастлабки икки турни ўз майдонимизда ўтказамиз. АГМК ҳам кучсиз жамоа эмас, улар хорижда йиғин ўтказишмоқда. Иккинчи турда эса "Пахтакор"ни қабул қиламиз.
Бу йилги мақсадимиз ўтган мавсумдаги жамоанинг ўзагини сақлаб қолиш. Ёзда Шомуродов кетганди, қишда Шукуров кетди. Ҳужумга Филип Райевацни олдик. Молиявий муаммолар бор, шунга қарамай биз курашамиз. Ўз академиямиз тарбияланувчиларига таянамиз.
Бугун "Сўғдиёна"га қарши баҳсда легионер ярим ҳимоячини синовдан ўтказдик. Ҳозирча у билан шартнома тузмадик, агар ҳаракатлари маъқул келсагина жамоамизда ўйнайди", - дейди Миржалол Қосимов.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар