UZ

Сўнгги янгиликлар

17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  5 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   0 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  0 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  2 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:50Тошкентда аёл ҳакамлар учун ФИФА семинари бошланди  0 15:38Ўзбекистон МТЖ собиқ аъзоси "Шўртан" мураббийлар штабидан жой олади  3 15:16"Манчестер Сити" футболчиси сафдан чиқди  0 14:49"Бунёдкор" стадионида аёллар ўйнайди: Суперлига баҳси "Дўстлик"ка кўчди  1 14:33Қониқарсиз натижалар "Локомотив" мураббийларини лавозимидан маҳрум этди  2 14:04Қашқадарё вилояти футбол академияси футболчилари "Насаф" қароргоҳида бўлди  0 13:38"Престон" ноодатий ҳамкорликни эълон қилди  0 13:11"Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаевга қизиқаётгани ростми?  6 12:49Осиё Кубоги-2026 саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон футзал термаси рақибларини билиб олди  0

Миржалол Қосимов: "Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди"

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган "Металлург" – АГМК (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Жуда ҳам оғир ўйин бўлди. Чемпионат ўзининг қизғин палласига кирди, чунки юқори ўринлар учун ҳам, лигада жон сақлаб қолиш учун ҳам кураш давом этяпти. Баҳс қизиқарли, жанговар тарзда ўтди. Қолаверса, учрашув ёмғир остида ўтгани туфайли тез суръатларда кечди. Ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозондик. Негаки биринчи тайминг ўзида кўплаб голли вазиятларни юзага келтирдик. "Металлург" футболчиларига қойил қолиш керак, жамоа очко қўлга киритиш учун жонни бериб ҳаракат қилди. Ёмғир ёғиб турганига қарамасдан, мухлислар ҳам севимли жамоасини охиригача қўллаб-қувватлаб турди. Фурсатдан фойдаланиб, "Металлург"га омад тилаб қоламан.

- АГМК ҳозирча 2-ўринда турибди. Жамоанинг кумуш медални қўлга киритиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Зўр имкониятга эгамиз. Агар чемпионат бугун тўхтатилса, айнан 2-ўринда қоламиз (кулади). Ҳали ўйинлар олдинда, шунга ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз – мухлисларимизни шод этиш. Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўриб, 2-ўринни қўлга киритишга уринамиз.

- Тимур Кападзе У-23 Осиё кубоги саралаш босқичи учун Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унда чемпионликни қўлга киритган АГМК U-21дан ҳеч ким йўқ. Шу ҳақда қандай фикрдасиз?

- Йил бошида ҳамма жамоалардан футболчиларни жалб қилишган. "Олимпик"да бизнинг ўйинчимиз ҳам бор. "Олимпик" жамоаси бекорга ташкил этилмади.

- Александр Касьяннинг бекор қилинган голи ҳақида...

- Аниқ билмайман, бир нарса дейиш қийин. Ўйинда ВАР ишлади ва унда малакали мутахассислар фаолият кўрсатишди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика