UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  0 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  2 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  3 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  17 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  6 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  7 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  4

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ" Янгиликлар

Мирфайз Муҳиддинов: "Локомотив" кучли, аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ"

"Бухоро” - “Локомотив” учрашуви олдидан Ёшлар лигаси доирасидаги ўринбосарлар баҳсида (2:2) мезбонлар жамоаси сафида фаол иштирок этиб иккинчи голга муаллифлик қилган Мирфайз Муҳиддиновнинг мазкур ўйин ҳамда олий лига доирасидаги ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин жуда кескин ўтди. Гарчи майдонга ёшлар таркиби тушган бўлса-да бу “Локомотив” жамоаси эди. Ўйлайманки мураккаб жамоага қарши яхши баҳс ўтказдик. Қолаверса, биринчи даврада ўринбосарлар ўйинида ушбу жамоани ютганимиз учун ҳам ўзимизга бўлган ишонч юқори эди. Шу боис бутун ўйин давомида устунликни ўз қўлимизда сақлаб турдик. Фақатгина қўшиб берилган вақтнинг сўнгги сонияларида хотиржамликка берилдик шекилли гол ўтказиб юбордик. Бу пайтда назаримда вақт ҳам тугаб бўлгандек туюлганди. Қолаверса “Локо” гол уриши билан финал ҳуштаги чалинди.

Аммо нима бўлганда ҳам биз яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик. Ўринбосарлар баҳсида ҳам натижага эмас, футболчилар ўйин сифатига кўпроқ эътибор қаратилади деб ўйлайман.

Эртанги ўйин? Тўғри “Локомотив” кучли жамоа, айни пайтда турнир етакчиси. Аммо футболда мағлуб бўлмайдиган жамоа йўқ. Акаларим ўз ўйинларини намойиш этишса насиб этса албатта ғалаба қозонамиз, - дейди Мирфайз Муҳиддинов.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика