Миранчукларга "Милан", "Рома" ва "Севилья" клублари қизиқмоқда
03 май 2020 23:35
Янгиликлар
Миранчукларга "Милан", "Рома" ва "Севилья" клублари қизиқмоқда
"Локомотив" ярим ҳимоячилари Алексей ва Антон Миранчуклар Европа чемпионатига йўл олишмоқчи.
Хабарларга кўра, улар Испания чемпионатида тўп тепишни хоҳлашади. Шу билан бирга 24 ёшли ака-укаларга "Севилья" клуби қизиқиш билдирмоқда, шунингдек Италиянинг "Рома" ва "Милан" клублари ҳам.
Антон Миранчук жорий мавсум РПЛда 10та ўйинда, 2та гол уришга эришди. Алексей Миранчук эса 19та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 5та ассист қайд этган.
РПЛ жорий мавсуми коронавирус пандемияси туфайли 17 мартда тўхтатилди. Бунга қадар 22 тур ўйнаб бўлинганди. Жадвалда 50 очко жамғарган ҳолда, "Зенит" етакчилик қилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринни 41 очко тўплаган ҳолда "Локомотив" ва "Краснодар" жамоалари эгаллаб турибди.
Манба: metaratings.ru
Ҳавола :
Янгиликларни Телеграмда ўқинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар