Милош Милоевич: "Пахтакор"нинг натижалари тезроқ яхшиланишига тилакдошман. Бугун томошабоп футбол намойиш этолмадик"
18 сен 00:55
Янгиликлар
Милош Милоевич: "Пахтакор"нинг натижалари тезроқ яхшиланишига тилакдошман. Бугун томошабоп футбол намойиш этолмадик"
"Биринчи навбатда жамоамни ғалаба билан табриклайман. "Пахтакор" ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Чиройли футбол намойиш эта олмаган бўлсак ҳам, биз гол урдик ва ғалаба қозондик. Дастлабки уч очкони қўлга киритдик. Бугун мухлислар томошабоп ўйин гувоҳи бўлишмагандир, аммо бугун майдонда кураш кечди. Ўйин сўнгида рақиб ҳам гол уриши мумкин эди. Бундай мусобақада ҳар доим ҳам биз кутгандек ўйин бўлавермайди. Барча жамоалар кучли таркибга эга, шу сабабли ўйинлар қийин кечади" - дея фикр билдирди Милош Милоевич
Бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Софиян Буфтини
"Бугунги ғалабадан жуда хурсандман. Жуда қийин ўйини бўлишини билгандик. Бундай майдонда ўйнаш жуда қийин. Икки жамоа ҳам бугун жуда яхши ўйин намойиш этди. Биз мураббий айтган барча кўрсатмаларни бажардик ва ғалаба қозондик. Бу рақобатдош мусобақанинг бошланиши, холос" - дея фикр билдирди бугунги учрашувнинг энг яхши футболчиси Софиян Буфтини
- "Пахтакор" жамоаси ҳақида фикр билдириб ўтсангиз? "Пахтакор" жамоаси бугун сиз олдинроқ таҳлил қилганингиздек ўйнадими?
- Йўқ, фақатгина мени ҳайрон қолдирган бир жиҳат - асосий таркибдаги битта ўзгариш бўлди. Ўйин бўйича "Пахтакор" биз кутгандек ўйин намойиш этди. "Пахтакор" жамоаси асосан қанотдан амалга оширилган узатмалар орқали ўйнади. Жамоанинг ўйини 10 рақамли футболчига боғлиқ эди. Рақиб 2-3та хавфли узатмаларни амалга ошира олди. Қолган жабҳаларда эса, деярли муаммоларга учрамадик. Менинг жамоам бугун ақлли футбол намойиш этди ва рақибдан устунлик қила олди. Тўғри, бугун чиройли футбол намойиш этмаган бўлишимиз мумкин, аммо бугун анча қизиқарли жанг бўлди. Жамоам ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этмаган бўлса ҳам, бугунги ўйинимиз уч очкони қўлга киритиш учун етарли бўлди ва шу сабабли мен бугунги ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим.
- "Пахтакор" жамоаси жорий мавсумда яхши натижалар қайд этила олмаётгани сабабли кўп танқид қилинмоқда. "Пахтакор" жамоасининг ОЧЛдаги келажаги ҳақида фикр билдириб ўта оласизми?
- Мен бу мусобақада биринчи маротаба иштирок этяпман. Шу сабабли рақиб ҳақида кўп маълумотга эга эмасман. "Пахтакор" жуда кучли жамоа деб айтиб ўта оламан. "Пахтакор" яхши футбол намойиш этмоқда. Футболда натижа кўп талаб қилинади, умид қиламанки, рақибимиз ўзининг натижаларини яхшилаб. "Пахтакор" умидли ва иқтидорли ёш футболчиларга эга экан. Ўзбекистон чемпионати даражасини ҳам билмайман, тўғриси.
- Жамоалар бугун қизиқарли ва томошабоп футбол намойиш эта олмади, деб айтиб ўтдингиз. Тўғри, жамоангиз бугун уч очкони қўлга кирита олди, аммо ўйин сифатидан қониқиш ҳосил қилмаганингизни ўзингиз ҳам айтиб ўтдингиз. Жамоангиз нега бундай ўйин намойиш этганига нима сабаб бўлди? Масалан, майдон ҳолати ёки жароҳатлар халал бергандир?
- Мен ўзим ўзгартира олмайдиган нарсалар ҳақида ўйлашни ёқтирмайман. Майдон ҳолати, ҳакамлар ва бошқа жиҳатларга таъсир ўтказа олмайман. Ҳар бир мусобақада биринчи учрашув ўта муҳим. Биз ОЧЛда 4-5 йилдан буён иштирок этмаётгандик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўйин аввалида иккита жуда яхши вазиятга эга бўлгандик, агар ўша вазиятларда гол ўрганимизда ўйин бошқача тус олишимиз мумкин. Шунингдек, рақибнинг тайёргарлиги ва уларнинг тактик жиҳатлари ва бошқа сабаблар бугунги ўйиннинг бироз оддийроқ кечганига сабаб бўлди деб айта оламан.
- Софиян Буфтинига савол. "Пахтакор" жамоаси кўпчиликнинг тахминига кўра ушбу мусобақадаги энг кучсиз жамоалардан бири ҳисобланади. "Ал-Васл" кейинги учрашувларни кучлироқ бўлган "Ал-Аҳли" ва "Ал-Ғарафа"га қарши ўтказади. Кейинги рақиблар ҳақида гапириб ўтсангиз? Улар "Пахтакор"дан анча кучлироқ бўлишининг эҳтимоли юқори.
- Биринчи навбатда ўз жамоамни ғалаба билан табриклайман. Тошкентга бизни қўллаб-қувватлаш учун келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Бугун фақат "Пахтакор" ҳақида ўйладим. Кейинги рақиблар ҳақида ўйлаш менинг ишим эмас, бош мураббий кўпроқ бу вазифалар билан шуғулланади. Кейинги учрашувни биз ўз уйимизда ўтказамиз ва бу бизга устунлик бериши аниқ. Кучли жамоаларга қарши тўқнаш келганингизда, ғалаба қозониш учун бўлган иштиёқ юқорироқ бўлади. Кейинги учрашувларда ҳам ижобий натижа қайд этишимизга ишонаман.
Фикрлар