UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди Янгиликлар

Миллий Олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси ҳамкорликда ишлайди

Спорт – мамлакатни бутун дунёга танитишда, унинг нуфузини оширишда катта аҳамиятга эга.

Шу жумладан, футбол бугунги кунда миллионлар эмас, миллиардлаб инсонларнинг диққат-эътиборида десак, муболаға бўлмайди.

Юртимизда футболни, умуман спортни ривожлантиришга ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилиб, бу борада муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.


Шу билан бирга кўрсатилаётган эътибор ва яратилаётган шарт-шароитларга яраша спортчиларимиз, хусусан, футболчиларимиз Халқаро майдонларда натижалар кўрсата бошлашди. Бу қувонарли албатта. Аммо эришилган натижалар билан тўхтаб қолмай, олдинга интилишда, янада каттароқ натижалар қайд этиш учун ҳаракат қилишда давом этиш зарур.

Ана шу мақсадда Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов икки ташкилотнинг барча ходимларига бир тану бир жон бўлиб, биргаликда ҳаракат қилиш бўйича кўрсатма берди.

Эндиликда МОҚ ва ЎФА ҳамкорликда иш олиб бориб, юртимизда футболни, умуман, спортни ривожлантириш йўлида меҳнат қилади.

Умид қилиб қоламизки, бу ҳамкорлик самараси сифатида спортчиларимиз, шу жумладан, футболчиларимиз бўлғуси Осиё ўйинлари, Олимпиада ва Жаҳон чемпионатларида юксак натижалар қайд этишади.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика