Миликнинг қайси клубга ўтишни хоҳлаётгани маълум бўлди

19 май 2020, 08:57
Футболчи “Наполи”дан кетишни хоҳламоқда.

“Наполи” ҳужумчиси Аркадиуш Милик клубдан ёзда кетишни хоҳламоқда. Унинг истаги Мадриднинг “Атлетико” клуби сафига бориб қўшилишдан иборатлиги таъкидланмоқда. Польшалик ҳужумчининг неаполликлар билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

“Наполи” форвардини 40 млн еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсум Аркадиуш А Cерия доирасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Corriere dello Sport