"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи
27 сен 2025 22:36
Янгиликлар
"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи
"Милан" "Рома"нинг италиялик ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегринининг хизматига қизиқиш билдирмоқда.
Қайд этилишича, футболчининг "бўрилар" билан меҳнат шартномаси келаси ёзда якунига этади. Рим клуби хўжайинлари Пеллегринига янги битим таклиф қилишни режалаштирмаяпти. "Милан" вазиятдан фойдаланиб, хавбекни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Лоренцо Пеллегрини "Рома" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Ярим ҳимоячи бу мавсумда жамоа сафида иккита ўйин ўтказиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Родриго тиззасидан операция қилинди
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
Фикрлар