"Милан" Рангникдан воз кечди, Пиоли жамоада қолади

Mirjalol Normatov
22 июл 2020, 01:51
Ёзда "Милан"да бош мураббий алмашмайди.

"Kicker" хабарига кўра, ўтаётган муваффақиятли давр Стефано Пиолининг қолишига ва Ральф Рангникнинг номзодидан воз кечилишига сабаб бўлган. Шу сабабли яқин вақтлар ичида 54 ёшли италиялик мураббий "Милан" билан шартномасини узайтиради.

Ўтган бир неча ой мобайнида "Милан" германиялик мутахассис билан музокаралар олиб борди. У "Милан"да спорт директори ва бош мураббийлик вазифаларини бажариши керак эди.

Шу орқали Рангник "Ред Булл" тизимида қоладиган бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Kicker