"Милан" Коутиньога қизиқиш билдирмоқда
28 июн 2021 19:58
Янгиликлар
Италиянинг "Милан" клуби "Барселона"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньога қизиқиш билдирмоқда. Клублар аллақачон трансфер борасида музокараларни бошлашган, аммо италияликлар футболчининг юқори маош талаб қилишидан чўчимоқда. Коутиньо айни пайтда "Барселона"да йилига 12 миллион евро маош олади. Футболчининг "кўканорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилда ниҳоясига етади.
"Милан" етакчиларидан бири Хоқон Чалҳаноғлу клубдан кетганидан кейин ва яна бир лидер Франк Кессье жамоа билан хайрлашиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда клуб ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, "Россонерлар" узоқ вақтдан буён илк марта Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритди ҳамда ушбу турнирда Коутиньо даражасидаги ўйинчиларга муҳтож. Шу билан бирга, бразилиялик футболчи "Камп Ноу"да ўзини кўрсата олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Коутиньо бундан олдин Миланнинг бошқа бир клуби "Интер"да ўйнаган.
Фикрлар