UZ

Сўнгги янгиликлар

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  7 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи Янгиликлар

"Милан" Ибрагимович билан янги шартнома имзоламоқчи

"Милан" клуби ҳужумчи Златан Ибрагимович билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Швециялик ҳужумчи июль ойи бошланиши билан эркин агентга айланди, аммо Sky Sport Italia хабарига кўра, "россонерилар" яқин кунларда у билан учрашиб, янги шартнома имзолашни муҳокама қилишмоқчи.

Клуб Ибрагимовични қўйиб юбормоқчи эмас, чунки у баъзи ўйинчиларга сезиларли таъсир кўрсатди ва жамоа учун Скудеттони қўлга киритишда муҳим рол ўйнади. Златаннинг ўзи ҳам операциядан кейин узоқ вақт тикланишига қарамай, фаолиятини давом эттириш ниятида. Бироқ унинг майдонга қайтишига олти ойдан кўпроқ вақт кетади.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум А Серияда 8 та гол урди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика