UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  0 21:53"Рома" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  2 21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   3 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  5 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  5 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  4 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  4 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  17 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  25 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  28 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  51 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1

"Милан" афсонаси Паоло Мальдини билан интервью Янгиликлар

"Милан" афсонаси Паоло Мальдини билан интервью

“Sport 360”га берган интервьюсида “Милан”нинг афсонавий ҳимоячиси Паоло Мальдини клубни сотиш, футболда узоқ йиллик фаолияти сирлари ва майдондаги энг кучли рақиблари хусусида берилган саволларга жавоб қайтарди.


Паоло Мальдини, Франко Барези ва Алессандро Костакурта каби футболчилар содиқлик намунаси бўлиб хизмат қилишган. Паоло 24 йиллик фаолияти давомида 26 совринга эга чиққан. У фаолиятини тугатгандан кейин жамоа фақат бир бор чемпионликка эришди.

- Ҳозир бир жойда кўп ўйнаш осон эмас. Мен Миланда туғилдим ва қадрдон клубим билан барча муваффақиятга эришдим. Ҳозир бундайларни камдан-кам учратасан. Ҳар кимнинг ўз мақсади бор. Ўйнашни бошлаганимда италиялик футболчилар бошқа мамлакатга кетишни хоҳлашмасди. Энди бу одатий қабул қилинади. Менимча, тўғри одамлар тўғри клубга дуч келса, бундан ажойиб нарса чиқади. “Милан”да бутун фаолиятини ўтказган кўплаб ўйинчилар бўлган. Бизга осонроқ эди, чунки ғалаба шукуҳи шунчалик яшардики, ҳеч ким жамоани тарк этишни истамасди, - деб таъкидлади Паоло.

- Мальдинининг футболда узоқ йил фаолият кўрсатиши сири нимада?

- Ота-онамнинг келиб чиқишида. Бу ҳам муҳим жиҳатлардан бири. Яна менга фаолиятимни жароҳатсиз ўтказишимда омадим келган. Шулар туфайли “Милан”да 25 йил ўйнаш насиб этди.

- Ҳозирги жамоа ўша “Милан”нинг соясига ўхшайди. Сильвио Берлускони клубдаги 30 йиллик бошқарувини тугатишга тайёргарлик кўряпти ва янги хўжайинлар билан клуб яна шуҳратини тиклаши мумкин. Бунга қандай қарайсиз?

- Клубни сотиш вақти келган. Берлускони жамоага бошқа пул сарфлашни истамаяпти. Энди унда “Милан”га эътибор қаратиш учун олдингидек вақт йўқ. Лекин клуб ҳамиша унинг юрагида қолади, у жамоани жуда севади. Бироқ уни сотию юборишнинг пайти етди.

Кейинги мавсум осон бўлмайди. Навбатдаги хўжайин ким бўлиши аниқ эмас. У клубнинг неча фоизини сотиб олиши аниқ эмас. Мавсум деярли бошланмоқда, демак кўп янги футболчиларни кутиш керак эмас.

- Винченцо Монтелланинг тайинланувига қандай қарайсиз?

- У ажойиб футболчи бўлган ва Монтеллага қарши ўйнаш жуда қийин кечган. У бошқарган клублар ҳам ажойиб футбол намойиш қилган. Улар тўпни яхши назорат қилади. Кўрамиз, жамоага ким келади ва у билан нима қилиш мумкин бўлади, аммо Монтелла “Милан” учун яхши танлов.

- Сиз билан тенгдош футболчиларнинг мураббийлик фаолияти ҳақида фикрингиз қандай?

- Антонио Конте, Карло Анчелотти, Франк Райкаард – улар туғма мураббий. Ҳаётни ўзгартириш, ўйинчидан мураббийга айланиш – катта қадам. Бунга тайёр бўлиш керак. Конте бошидан бунга тайёр бўлган. У футбол тарихини ёзадиган ёш мураббийлардан биридир.

Майдонда у ҳеч қачон таслим бўлмаган ва энди ўйинчилардан ҳам шуни талаб қилади. Италияда Евро-2016дан олдин муаммолар кўп эди. Бир қатор ярим ҳимоячилар сафдан чиқишди. Лекин Контени бу ташвишлантирмади. Умид қиламанки, Антонио “Челси”да муваффақиятларга эришади. Премьер-лига умуман бошқа олам. У дастлаб чемпионатни тушуниб олиб, кейин ўйинчиларга улардан нима хоҳлашини тушунтириши керак. Осон бўлмайди, лекин у бунинг уддасидан чиқади деб ўйлайман.

- Ўғлингиз Кристиан асосий таркибдан жой олса, сизга умрбод топширилган 3-рақамли либосда майдонга тушиши мумкин.

- Охирги икки йилда Кристиан кўп ўйнамади, чунки икки бор бир тиззасини синдириб олди. Унинг ёшида бундай жароҳатлардан сўнг тикланиш оғир, шунинг учун унга сардорлик боғичини ишониб топширишди. Болаларим қандай ўйнаётганини кўрганимда бундан фахрланаман.

Айни пайтда энг кучли ҳимоячи ким?

– Тиаго Силва. Ўтган йили у жуда яхши ўйнамади, лекин терма жамоага нега чақиришмаганини билмайман. Бразилиялик орасида унга тенг келадиган ҳимоячи йўқ. Унда ҳамма нарса бор: фикрлаш, техника, куч, ҳавода ўйнаш – энг яхши бўлиш учун барчаси.

Сизга қарши ўйнаган энг яхши футболчи ким?

– Диего Марадона. Яна“Интер”да ўйнаган пайтда Роналдо. Унга қарши ўйнаш қийин эди. чунки у катта, 80 килограммдан оғирроқ эди, бироқ даҳшатли даражада тез ва техникали.

– Машғулотларда энг қийин рақиб ким бўлган?

– 1994 йил Рууд Гуллит машғулотда ўнг қанотда ўйнаган. Одатда учрашувда ўша ерда ўйнамасди, аммо қаршилик қилиш осон кечмаган. Гуллит ажойиб футболчи бўлган.

“Милан” ўйинларини ҳалигача томоша қиласизми?

– Футбол кўришни ёқтираман. Ўзим доим ўйнаганман ва шу сабабли ишқибоз бўлмаганман. “Милан”нинг муҳим учрашувларига ташриф буюриш имконияти юзага келса, бундан жуда хурсанд бўламан.

– Билишимиз бўйича теннисни ёқтирасиз. Энг ёқтирган теннисчингиз ким?

– Тиззаларим аввалгидек эмас, лекин дўстларим билан теннис ўйнашни ёқтираман. Рожер Федерерни кузатиш кўпроқ ёқади. Жокович охирги пайтларда яхши бўлса-да, Федерер шунчаки ажойиб.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика