"Милан" 25 йилда илк бор Чемпионлар Лигасини мағлубият билан бошлади

Alisher
16 сен 2021, 12:45
"Милан" ЧЛ гуруҳ босқич доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйин ўтказди.

"Энфилд"да ўтган ўйин "россонерилар"нинг 2:3 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Россонерилар" анчадан буён илк бор энг мавқеи баланд еврокубок ўйинларини муваффақиятсиз бошлади. Милан гранди сўнгги бор 25 йил олдин "Порту" (2:3)га қарши ўйинда мағлубиятга учраб турнирни муваффақиятсиз бошлаганди.

Клуб иккинчи турда ўз майдонида Мадриднинг "Атлетико" клубини қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Opta Paolo