UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  1 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  0 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   0 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  18 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  6 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  5

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да" Янгиликлар

Микаэль Секейра: "Қўл остимда ўйнаган футболчи ҳозир "Барселона"да"

Coca-Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Микаэль Секейра матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.





Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. "Андижон" яхши шаклланган жамоа экан. Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик, осон кечмаслигини билардик. Дастлабки 20 дақиқаликдан сўнг ўйинни ўз қўлимизга олишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда ҳам футболчиларимиз чиройли ўйин намойиш этишди. "Локомотив" клуби вакиллари ва футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Футболчиларимиз бугун олдимизда турган катта вазифани уддалашди.

"Андижон" жамоаси 1:0 ютиб турганди, бунақа вазиятда ўйинни ғалаба билан якунлаш осон кечмайди. Рақиб жамоа мухлисларини ҳам табриклаб қоламан, улар жуда яхши мухлислик қилишди. Бу майдонга иккинчи бор келаяпмиз, бу стадионга меҳрим тушиб қолди. Жамоа мухлисларини жуда ҳурмат қиламан. Ўйлайман-ки, бугун қўлга киритилган ғалабамиз адолатли бўлди.

- Кубок учрашувида ҳам, бугун ҳам жамоангиз "Андижон" устидан ғалаба қозонди. Сизнингча, "Андижон" жамоангиз учун қулай рақибми?

- "Андижон" жамоаси жуда яхши. Чунки улар биринчи бўлимда жуда яхши ўйин ташкил этишди. Айни дамда жамоа бу каби ўйини билан қуйи ўринларга муносиб эмас.

- Испаниялик ҳимоячи захирада қолаётганининг сабаби нима?

- Бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳар бир футболчининг ўз вазифаси бор. Ўзим шуни ҳис қилганлигим учун бугун жисмоний имконияти кучли бўлган футболчиларни майдонга туширдим.

- Шогирдларингиз орасида кучли бешлик чемпионатларида ўйнаётган футболчилар борми?

- Айтиш мумкин, "Барселона" жамоаси сафида Тринькао ўйнайди. "Брага"да ёрдамчи мураббий бўлиб ишлаганимда айнан у жамоа сафида эди.

- "Брага"да мухлислар атмосфераси билан "Локомотив" стадионидаги фарқ сизга қандай ҳис-туйғуларни беради?


- "Локомотив" стадиони менга ёқади. Майдон ҳолати ва чими аъло даражада. Клублар озгина академиялар ҳақида ўйлаб кўриши ва молиявий маблағлар киритиши керак. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам бу борада иш олиб бориш керак, алоҳида шаҳарча ташкил этиб терма жамоаларга ёш футболчиларни тайёрлаб бориши керак.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика