Микаэль Секейра: "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди"
17 окт 2021 20:20
Янгиликлар
Микаэль Секейра: "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди"
Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Андижон" (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Микаэль Секейра ўз фикрларини билдирди.
"Тўғрисини айтсам, бугунги ўйин ҳақида кўп гапира олмайман. Иккинчи таймни яхши бошладик, рақибдан анча яхши ўйнадик.
Охирги голдан олдин Темурхўжа Абдухолиқов ҳужумга ўтиб, зарба берганида дарвозабон қайтарганди, аммо бурчак тўпи белгиланмади. Дарвозабон тўпни ўйинга киритгач, рақиб гол урди.
"Локомотив" бу билан тўхтаб қолмайди, йигитлар қўлларини туширишмайди. Футболчиларим бугун барча кўрсатмаларни бажаришди. Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон" 8-9 нафар футболчи билан ҳимояланди", – деди Микаэль Секейра.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар