UZ

Сўнгги янгиликлар

16:23Ўзбекистон футзал МТЖ дунёнинг биринчи рақамли жамоаси билан ўртоқлик ўйинлари ўтказади  1 16:05"Манчестер Юнайтед" АПЛ юлдузи учун курашга қўшилди  1 15:44Холанд АПЛнинг "энг яхши ёш футболчиси" соврини қўлга киритиши мумкин   2 15:21Стефано Пиоли А Сериянинг бошқа бир грандида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Реал Мадрид" Кроосга "Байер"дан ўринбосар топди  4 14:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:57"Астон Вилла" "Манчестер Юнайтед"га иккита гол урган футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  4 13:31Моуриньо: "Балки, баъзи мураббийлар мендан ақллироқдир, чунки..."  4 13:04Шлоттербек Чемпионлар Лигаси финали йўлланмаси қўлга киритилганини нишонлаш вақтида жароҳат олиши мумкин эди  3 12:32"Барселона" "Брюгге" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 12:00"Манчестер Юнайтед" "Реал Сосьедад" голкиперини сотиб олмоқчи  3 10:47EЧЛ ҳафта футболчисига номзод футболчилар маълум  11 10:20Анчелотти «Бавария»нинг шикоятларига жавоб қайтарди  38 09:48Жошуа Киммих қайси жамоага ўтиш ниятида эканлиги маълум  6 09:25Томас Тухель мағлубият сабабини ошкор қилди  10

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ" Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар МТЖ бош мураббийи Мидори Хонда: "Австралия чартер рейс орқали учади. Бизда эса чартер рейс йўқ"

Аёллар футболи бўйича Париж Олимпиадаси якуний саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон — Австралия ўйини олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида миллий терма жамоамиз бош мураббийи Мидори Хонда ва футболчи Людмила Карачик иштирок этишди

- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барчага ассалому алейкум. Биз мана шу, босқичга қадар етиб келганимиз кутилмаган натижа эмас. Биз бунга етарлича тайёргарлик олиб бордик. Йиғинлар давомида бор кучимизни ишга солиб машғулотлар ўтказдик ва эртанги ўйинга яхши тайёргарлик олиб бордик. Эртага чиройли ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Австралия терма жамоаси айрим бир муаммолар сабабли бугун кечаси Тошкентга етиб келади. Австралиянинг кеч қолиши бизга устунлик берадими?

- Ҳа, ушбу жиҳат ўйинга таъсир ўтказади. Шунингдек, бизнинг футболчиларимиз яхши жисмоний ҳолатда ва биз уйда ўйнаётганимиз сабабли бизда кичик устунлик бор.

- Бундан бир босқич аввалги саралаш баҳсларида Японияга қарши ўйин ўтказган эдик. Австралия ҳам Япония каби топ терма жамоа ҳисобланади. Ўша учрашувда биз деярли ҳужум қилмаган ва фақат ҳимояланган эдик. Эртанги бўлиб ўтадиган учрашувда ҳам шундай сценарий такрорланиши мумкинми?

- Ўша учрашувда асосан ҳимояланган эдик, аммо бир нечта хавфли вазият яратган эдик. Карачик каби индивидуал маҳорати кучли футболчиларимиз бор ва улар ҳужумда фаол бўлишади деган умиддаман.

- Мидори хоним сиз Японияликсиз ва Японияда аёллар футболи жуда ривожланган. Австралия ҳам аёллар футболида энг кучли терма жамоалардан бири. Австралия ва Япония каби кучли терма жамоалар билан ўзимизнинг даражамизнинг солиштирсак орадаги фарқ қанчалик катта? Биз нима сабабдан улардан ортдамиз?

- Ўзимнинг ватаним Японияни мисол қилиб келтираман. Японияда 5000 нафар аёллар футболчилар бор, Ўзбекистонда эса уларнинг сони узоғи билан 500 нафар. Фарқимиз шунда.

- Биз дастлабки баҳсни ўйда ўтказишимиз бизга устунлик берадими? Сабаби Австралия икки марта узоқ рейс бажаради. Биз эса фақатгина Австралияга учиб борсак бўлди.

- Менимча йўқ, сабаби улар чартер рейс орқали учишади. Бизда эса чартер рейс йўқ.

 Людмила Карачик

- Людмила, эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз.

- Эртага муҳим учрашувимиз бор. Об-ҳаво шароитларига қарамасдан яхши тайёргарлик кўрдик. Эртанги учрашувга тайёрмиз.

- Кучли Австралияга қарши ҳимоямиз қанчалик мустаҳкам деб ўйлайсиз?

- Биз ўйда ўйнаймиз ва бу шубҳасиз бизга ёрдам беради. Биз эртанги учрашувга тайёрмиз.




Эртага Тошкентда "Ливерпуль", "Арсенал", "Манчестер Сити", "Лион" ва "Реал Мадрид" футболчилари майдонга тушишади         

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+1   
23 фев 17:04:00
Viva Viva
Erkaklar termamizda yo'qku. Sizlarga nima bor
   
24 фев 11:22:52
TOMJIQ_OLOT
каримджан султанов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
...Эртага Тошкент вақти билан соат неччида ва қаердан кўрсак бўлади?
Ўзбекистон - Австралия учрашуви эртага, 24 февраль куни соат 14:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади.
   
23 фев 19:31:40
каримджан султанов
...Эртага Тошкент вақти билан соат неччида ва қаердан кўрсак бўлади?
   
23 фев 14:44:27
azamlawer
Чартер шартмас силарга. Аёллар футболи қизиқ эмас
   
23 фев 13:38:12
FC_BARCELONA_UZ
Фк Аsaka фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Роса кидириб шу хатони топдизми
Bitta bu xabarda emas, yana qaysidir xabarda ham ko'rgandim shunday xatoni.
   
23 фев 13:35:04
Фк Аsaka
FC_BARCELONA_UZ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uyda demasdan nimaga o'yda deb yozyapti? Ummon ham shunday bo'lib O'mon bo'lib ketgan bo'lsa kerak.
Роса кидириб шу хатони топдизми
   
23 фев 13:25:25
FC_BARCELONA_UZ
Uyda demasdan nimaga o'yda deb yozyapti? Ummon ham shunday bo'lib O'mon bo'lib ketgan bo'lsa kerak.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика