UZ

Сўнгги янгиликлар

13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  8 12:23Эшитдик-да! "Олимпик" Пролига сўнгги тур ўйинига бормайди  8 12:11Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Малайзияга 11 та гол урди  3 11:45Аморим январда "Манчестер Юнайтед"ни кучайтиришга чақирди  2 11:21"Арсенал" ушбу мавсумда илк бор битта ўйинда иккита гол ўтказиб юборди  0 10:50Испанияда ирқчиликдан энг кўп азият чекаётган футболчи номи маълум. У Винисиус эмас  1 10:23"Барселона" "Боруссия" ҳимоячиси учун январда 40 миллион евро тўлашга тайёр  2 09:55Хаби Алонсо "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмаганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 09:27Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди   0 09:20Иван Бошкович: "Натижадан қониқдим, ўйин борасида кучсизроқ эдик"  1 09:04Александр Ежов: "Хоразм" Суперлигада ўйнашга ҳақли жамоа"  2 08:58Туркияда ўйинларга пул тикиш бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди  1 08:31"Балки биз чемпион бўлармиз." Гвардиола "Ливерпуль" устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг  4 08:04Месси ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  10

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими? Янгиликлар

“Металлург”да қандай ўзаришлар кутиляпти? Шаҳзод Убайдуллаев Европа клубига ўтадими?

Янги мавсум арафасида барча клубларда жузъий ўзгаришлар бўлишига кўникиб қолганмиз.

Бекободнинг “Металлург” жамоаси ҳам бундан мустасно эмас. Суперлиганинг ўтган мавсум натижаларидан келиб чиққан ҳолда мураббийлар штаби жамоанинг бир қатор чизиқларида янги ўйинчиларни кўрмоқчи. Шу боис айни пайтда Тошкент вилоятининг “Дўстлик” жамоа хўжалиги стадионида мавсум олди йиғинини бошлаган бекободликлар таркибида ҳам ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. 

Хусусан, жамоанинг баъзи ўйинчиларига бошқа клубларга ўтишларига рухсат берилди. Жумладан, ярим ҳимоячи Абдураҳмон Абдулҳақов ижара асосида “Турон” (Яйпан) жамоасига ўтди. Ўтган мавсум жамоа тўпурари бўлган истеъдодли ҳужумчи Шаҳзодбек Убайдуллаевга хориж клубларидан қизиқиб бўлаётганлиги бор гап. Айни пайтда музокаралар якунига етмаганлиги сабаб мазкур трансфер ҳақида кейинроқ аниқ маълумот берилади.

Ҳимоя чизиғи вакиллари – Аббос Отахонов (эркин агент), Жасур Ўринов, ярим ҳимоячилар – Муҳаммад Исаев, Худойшукур Сатторов, ҳужумчи Муродбек Бобожоновга ҳам бошқа клубларда ўз омадлари синаб кўриш имконияти берилди. Сўнгги уч нафар футболчи билан “Металлург”нинг амалдаги шартномаси муддати ҳали якунланмаганлигини айтиб ўтиш лозим. 

Ўз навбатида “Металлург” кўригида ҳам бир қатор истеъдодли ва тажрибали футболчилар бўлиб туришибди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика