UZ

Сўнгги янгиликлар

18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  0 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  1 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  9 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  2 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  11 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  29 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  33 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди Янгиликлар

"Металлург" январда йиғин учун хорижга чиқмайди

Суперлига клублари янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишган.

Янги йил муносабати билан байрам таътилига чиққан Бекободнинг "Металлург" жамоаси келаётган ҳафтанинг илк кунидан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. Иккинчи йиғин ҳам жамоанинг Бекобод шаҳридаги қароргоҳида ҳамда "Металлург" стадионида олиб борилиши режалаштирилган.

Душанба куни клуб ихтиёрига испаниялик мураббийлар ҳамда хорижлик легионер футболчилар келиб қўшилиши кутилаяпти. Луисма Эрнандес бошчилигидаги мураббийлар штаби Испаниядан, Йосович, Стаменкович ҳамда Обрадовичлар эса Сербиядан учиб келишади.

Иккинчи йиғин 29 январь санасигача давом этиши белгиланган. Йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини маромига етказиш баробарида спарринг рақиблар билан назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, 19 январь куни Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси билан, 25 январда эса Самарқанднинг "Динамо" жамоаси билан куч синашишга келишиб олинган. Мазкур учрашувларнинг бўлиб ўтадиган вақти ва манзили яқин кунлар ичида ойдинлашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Абдумажидов “Металлург”га қайтди ва клубга янги легионерлар қўшилди. Шунингдек, Лобанов, Палич ва бошқа футболчилар билан шартномалар узайтирилди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика