"Металлург" собиқ футболчисини олти йиллик танаффусдан сўнг ортга қайтарди
18 янв 08:59
Янгиликлар
"Металлург" собиқ футболчисини олти йиллик танаффусдан сўнг ортга қайтарди
Катта футболдаги фаолиятининг дастлабки йилларини "Металлург" жамоасида ўтказган универсал ҳимоячи Мирғиёс Сулаймонов олти йиллик танаффусдан сўнг яна Бекободга қайтди.
2012-2017 йиллар оралиғида "Металлург" сафида ҳаракат қилган. Шу вақт оралиғида Сулаймонов "Металлург" сафида 216 та учрашувда майдонга тушган.
Сулаймонов ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Самарқанднинг «Динамо» жамоасида ўтказган. У Про лиганинг 8 та турида иштирок этган.
Фикрлар